Бугун 14 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг биринчи кириш имтиҳони кимё фани бўйича бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди. Имтиҳонлар 14-16 кунлари учта фан: кимё, математика ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.
Имтиҳон онлайн равишда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг масъул ходимлари кузатуви остида ташкил этилди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 7 июндаги “Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4352-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган.
Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, университет билан келишилган ҳолда бакалавр ва магистратура йўналишлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини амалга оширади.
Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент филиалига 2021-2022 ўқув йили учун кундузги таълим шакли қуйидаги таълим йўналишлари бўйича жами
200 ўрин квотаси ажратилган:
Филиалда ўқишнинг 40 фоизи давлат грати, 60 фоизи тўлов контрак асосида амалга оширилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти кириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишга ходимларни сафарбар этди.
Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда ўтказилди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Узрли сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар захира куни яъни 17 июлда ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.
Абитуриентлар бир марталик тиббий ниқоб, ручка ва сув билан таъминландилар. Кимё фани бўйича имтиҳонда Д.И.Менделеевнинг даврий жадвали ва калькулятор тарқатилди.
Абитуриентлар учун эслатма Филиалга ҳужжатларни топшириш 15 июлгача узайтирилди. 14 ва 15 июль кунлари ҳужжатларни топширган абитуриентлар учун имтиҳон синовлари 15 июлдан бошланади ҳамда 17 июль куни қўшимча резерв куни бўлиб ўтади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати