Д.И.Менделеев номидаги РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиали талаба қизлари ўртасида «Ватан меҳри юрагимда» кўрик танлови ўтказилди

// 07.12.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (447.39 KB)

Семинар доирасида филиал талаба қизларини оилага тайёрлаш, уларни Ватанга муҳаббат, эзгулик, раҳмдиллик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, тадбиркорлик ва фидойилик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, қизлар онгида инсонийлик фазилатларни шакллантириш орқали жамият олдидаги масъулиятини ҳис қиладиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ташаббускор, шижоатли қизларни кашф этиш, уларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш, ижобий тажрибаларни оммалаштириш мақсадида «Ватан меҳри юрагимда» кўрик танлови ўтказилди. Танловда тўрт нафар талаба қиз тўртта шарт асосида беллашди.

         Танлов қуйидаги шартлар асосида ўтказилди:

  •  1-шарт. Тарихий маликалар сиймосини яратиш шарти. Мазкур шартда қизлар  ўзларини санъат турлари (миллий рақс, шеър, қўшиқ, халқ ўйинлари)ни қўллаган ҳолда таништирди.
  • 2-шарт. «Агар мен ...........бўлганимда!»  шарти. Талаба қизлар ҳоким, ректор, раҳбар, вазир, сенатор ва ҳакозо бўлганларида қандай ислоҳотларни амалга оширган бўлардилар? Таклиф ва фикрларини презентация орқали намоён қилишди. Қизларнинг янги ғояларининг оптималлиги ва мавзунинг долзарблигига қараб призентациялар  баҳоланди.
  • 3-шарт. «Меваларни безаш санъати» шарти. Қизлар меваларни турли кўринишларда ясатишди.
  • 4-шарт. Эркин мавзу. «Ватан меҳри юрагимда» мадҳи. Қизлар Ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар, шеър, монологлар ижро қилди.

Мазкур танловнинг ўтказилиши, талаба қизларнинг кенг фикрли ҳамда ташаббускорлиги семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.