«Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси» бошланди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам фаол иштирок этмоқда

// 14.11.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.58 MB)

Бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ марказий кўргазмалар мажмуасида «Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси» бошланди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам фаол иштирок этмоқда. Саноат ярмаркасида «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарининг 300 га яқин маҳсулотлари намойиш қилинмоқда.

Шу билан бирга тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, маҳсулот ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган товарлар (хомашё материаллар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар, электроаппаратлар ва ҳ.к.) рўйхати ва намуналари шакллантирилиб, саноат ярмаркасида иштирок этувчи барча тармоқ корхоналарини яқиндан таништириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, «Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси» давомида импорт қилинадиган маҳсулотлар, уларга бўлган йиллик эҳтиёж, техник талаб ва кўрсаткичлари акс эттирилган тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати