Раҳбар ва ёшлар учрашуви

// 28.06.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (776.58 KB)

Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда бошқарув раиси в.б Тўлқин Зарипов, бошқарув раисининг соҳавий ўринбосарлар ҳамда корхона ёшлари иштирокида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Унда ёшларни маънавий-маърифий ва спорт тадбирларидаги фаоллигини ошириш, ИТ, китобхонлик, табиатни асраш ва хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, ушбу йўналишларда уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Ундан ташқари Жамият ёшларининг вақтини мазмунли ўтказиш, уларни малакали мутахассис бўлиб етишишида амалий кўмак бериш, билим ва кўникмаларини ошириш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар ўз ташаббусларини, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтказилган учрашув якунида Жамият бошқарув раиси таклифлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 28.06.2024