«Poly Group» корпорациясининг делегацияси ташрифи

// 29.08.2015 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (36.57 KB)

2015 йилнинг 25-28 август кунларида Хитойнинг «Poly Group» корпорацияси президенти жаноб Чжан Чжэньгао бошчилигида  делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди. Ташриф доирасида “Ўзкимесаноат” АЖ, “Ўзавтосаноат” АК ва бошқа идораларда учрашувлар ташкил этилиб, "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш"лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича музокаралар олиб борилди.

Хитой томони автомобил шиналар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ҳом-ашё ва материаллар маҳаллийлаштириш ҳамда юк автомобил ва автобуслари учун шиналар ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўз қизиқишини билдирди. Шунингдек Хитой томони тоғ-кон, нефт ва газ саноати каби бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли инвестиция ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр билдирди.

2015 йилнинг 28 август куни ушбу лойиҳа бўйича қурилиш ишларини бошланишига бағишланган тантанали маросимда  “Poly Group” корпорациясининг рахбарияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, банклар ҳамда хўжалик бирлашмалар, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этишди. Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси ва ХХР ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш доирасида ушбу лойиҳа стратегик ахамиятга эгалиги таъкидланди. Шунингдек, барча ишлар имзоланган контрактда белгиланган муддатларга мувофиқ бажарилиши алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга ушбу ташриф доирасида мустақил ҳалқаро консультант «Asiatech Consulting Ltd.» (Австралия) ва Хитойнинг “ChemChina” институти билан биргаликда янги заводнинг бош режаси тасдиқланди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Ангрен” махсус иқтисодий зонасида конвейер ленталарини ҳамда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ангрен” эркин индустриал зонаси ҳудудида резинотехника буюмлари заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2269-сонли   қарорига  биноан амалга  оширилмоқда. Лойиҳанинг йиллик қуввати - 3 млн дона автомобиль шиналари, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги техникалари учун шиналар ва 100 минг погон метр конвейер ленталари ишлаб чиқаришдан иборат. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида “Резинотехника  буюмлари заводи қурилиши бўйича дирекцияси” МЧЖ Хитойнинг “Poly Technologies Inc.” компанияси билан  “тўлиқ фойдаланишга топшириш” шарти  билан контрактни 2014 йилнинг  август ойида имзолаган.