Огоҳлик – давр талаби

// 26.08.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (159.25 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида ташкил этилган пресс-тур доирасида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида корхона ёш ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда “Жиззах пластмасса” АЖ бошқарув раиси, “Жиззах пластмасса” АЖ ёшлар етакчиси, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходими, “Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчиси ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Давра суҳбати жуда қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Унда ёшларни огоҳликка, муқаддас заминимизни асрашга чорланди. Давра суҳбати сўнгида ёшлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар тингланди ҳамда улар томонидан берилган саволларга мутахассис томонидан жавоб берилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати