“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги штаб масъуллари ҳамда “Маҳалла еттилиги” тизими ходимлари билан учрашув ўтказди

// 05.11.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.21 MB)

  Хабар бериб бораётганимиздек,  Президентимизнинг 2025 йил 19 сентябрдаги “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи бириктирилган Фарғона вилояти Ёзёвон туманида штаб масъуллари ҳамда “Маҳалла еттилиги” тизими ходимлари билан учрашув ўтказилди.

  Учрашувда рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик жараёнлари ва уни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилиниб, жараённи сифатли ташкил этиш, ходимларнинг масъулиятини ошириш ҳамда аҳолини хабардор қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида илгари сурилган таклифлар юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, туман масъуллари билан олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, долзарб масалалар ва устувор йўналишлар бўйича фикр алмашилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 05.11.2025