«Navoiyazot» АЖ бошқарув аъзоларини вакант лавозимларга номзодларни танлаб олиш бўйича танлов муддати узайтирилганлиги тўғрисида маълум қилади

// 29.07.2016 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (40.16 KB)

2016 йил 29 июлдаги Танлов комиссиясининг йиғилиш қарори асосида «Navoiyazot» АЖ бошқарув аъзоларини вакант лавозимларга Маркетинг, сотиш ва сотиб олиш бўйича директори номзодларига танлов 2016 йил 27 августгача муддати узайтирилди ва 2016 йил 28-30 август кунлари танлов натижалари якунланади.

Танловга Ўзбекистон Республикаси ва мазкур танловда қатнашиш истагини билдирган хорижий давлатлар фуқаролари таклиф этилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2016 йил 29 июль эрталаб соат 08:00 дан 2016 йил 27 август кеч соат 17:00 гача (маҳаллий вақт билан).

Танлов ўтказиш мўлжалланган сана 2016 йилнинг 28-30 август кунлари.

Танлов ўтказиладиган жой: Ташкент шаҳри, Навои кўчаси, 38 уй, «Ўзкимёсаноат» АЖ.

Аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиш 2016 йил 27 августгача душанба - пайшанба кунлари (маҳаллий вақт билан) соат 10:00 дан 17:00 гача, жума куни 10:00 дан 16:00 гача, Навоий-5, Индустриал зона, янги завод бошқармаси 105 кабинетда қабул қилинади.

Алоқа учун телефонлар: (0436) 229-27-24.

Алоқада бўлувчи шахс: коорпоратив муносабатлар ва информацион ресурслар бошқармаси бошлиғи Карагодина Людмила Афанасьевна.

Электрон почта: management@navoiyazot.uz

Интернет-сайт: navoiyazot.uz

Иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2016 йил 27 август (маҳаллий вақт билан ) соат 17.00.