«Navoiyazot» акциядорлик жамияти бошқарув раислигига номзодларни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинади

// 08.07.2016 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (35.63 KB)

«Navoiyazot» АЖ «Акциядорлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида коорпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ- 4720 – сонли Фармони, Жамият Устави «Navoiyazot» АЖ бошқарув органлари раҳбарлигига номзодларни танлаб олиш Регламентига мувофиқ жамият бошқарув органлари раҳбарлигига (бошқарув раиси) номзодлар танловини эълон қилади.

Танловга Ўзбекистон Республикаси ва мазкур танловда қатнашиш истагини билдирган хорижий давлатлар фуқаролари таклиф этилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2016 йил 10 июль эрталаб соат 800 дан 2016 йил 9 август кеч соат 1700 гача (маҳаллий вақт билан).

Танлов ўтказиш мўлжалланган сана 2016 йилнинг 10-12 август кунлари.

Танлов ўтказиладиган жой: Ташкент шаҳри, Навои кўчаси, 38 уй, «Ўзкимёсаноат» АЖ.

Аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиш 2016 йил 10 июлдан 2016 йил 9 августгача душанба – пайшанба кунлари (маҳаллий вақт билан) соат 1000  дан 1700 гача, жума куни 1000 дан  1600 гача, Навоий-5, Индустриал зона, янги завод бошқармаси 105 кабинетда қабул қилинади,

алоқа учун телефонлар (0436) 229-27-24.

Алоқада бўлувчи шахс: коорпоратив муносабатлар ва информацион ресурслар бошқармаси бошлиғи Карагодина Людмила Афанасьевна.

Алоқа маълумотлари: e-mail: management@navoiyazot.uz

Интернет-сайт: www.navoiyazot.uz

Иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати

 2016 йил 9 август (маҳаллий вақт билан) соат 17.00.

Ҳурмат билан,

Н.Ё.Жураев

Вақтинча «Navoiyazot» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи

Танлов ҳужжатлари