“Мустақиллик кубоги”: стол тенниси бўйича ғолиблар аниқланди

// 17.08.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.06 MB)

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан тармоқ корхоналари ўртасида ташкил этилган “Мустақиллик кубоги” мусобақаларининг стол тенниси спорт тури бўйича баҳслар ташкил этилди.



Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида
1-ўринни “Фарғонаазот” АЖ вакили Валихонов Икромхон,
2-ўринни “Максам-Чирчиқ” вакили Кудайкулов Аблайхан,
3-ўринни “Ўзкимёсаноат” АЖ вакили Мухторов Раҳимжон эгаллади.

Аёллар ўртасида эса
“Навоийазот” вакили Ачилова Нозима - 1-ўрин,
“Аммофос-Максам” вакили Аманова Наргиза - 2-ўрин,
“Максам-Чирчиқ” вакили Галиуллина Лилия 3-ўринни қўлга киритди.



“Мустақиллик кубоги” доирасидаги спорт мусобақалари тармоқ корхоналари ходимлари ўртасида соғлом рақобат, жамоавийлик ва дўстона муҳитни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
 


Сўнгги янгилаш санаси: 19.08.2026