
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан тармоқ корхоналари ўртасида ташкил этилган “Мустақиллик кубоги” мусобақаларининг стол тенниси спорт тури бўйича баҳслар ташкил этилди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида
1-ўринни “Фарғонаазот” АЖ вакили Валихонов Икромхон,
2-ўринни “Максам-Чирчиқ” вакили Кудайкулов Аблайхан,
3-ўринни “Ўзкимёсаноат” АЖ вакили Мухторов Раҳимжон эгаллади.

Аёллар ўртасида эса
“Навоийазот” вакили Ачилова Нозима - 1-ўрин,
“Аммофос-Максам” вакили Аманова Наргиза - 2-ўрин,
“Максам-Чирчиқ” вакили Галиуллина Лилия 3-ўринни қўлга киритди.

“Мустақиллик кубоги” доирасидаги спорт мусобақалари тармоқ корхоналари ходимлари ўртасида соғлом рақобат, жамоавийлик ва дўстона муҳитни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.