Бир гуруҳ ташкилот раҳбар ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

// 26.08.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (52.31 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ тақдирланганлар орасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги корхоналарнинг қуйидаги раҳбар ходимлари ҳам давлат мукофотлари билан тақдирланди:

“Содиқ хизматлари учун” медали билан:
Темиров Одил Шукурович – “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари.

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан:
Дошанов Юлдаш Айтбаевич – “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятининг механика-таъмирлаш цехи металлизатори, Фарғона вилояти.

“Дўстлик” ордени билан:
Анохин Александр Вячеславович – “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятининг компрессор ускуналари машинисти, Фарғона вилояти.

“Шуҳрат” медали билан:
Кохоров Шавкат Сатторович – “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг аммиак ишлаб чиқариш цехи аппаратчиси, Навоий вилояти.