Бугун Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали янги биносининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

// 27.05.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (196.2 KB)

Тадбирда Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг вакиллари, Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги раҳбарияти ва олий таълим муассасаларининг ректорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбар-ходимлари, ташкилот тизимидаги корхоналар раҳбарлари, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4352-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг филиали фаолият кўрсатишни бошлади.

Кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, университет билан келишилган ҳолда, Филиал бакалавр ва магистратура йўналишлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини амалга оширади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати