Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтингида «Ўзкимёсаноат» АЖ яхши натижа билан 4-ўринни эгаллади

// 14.03.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (479.73 KB)

Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди (https://anticorruption.uz/uz/item/2023/03/14/korrupsiyaga-qarshi-kurashish-boyicha-chora-tadbirlarning-samaradorligi-reyting-baholashdan-otkazildi).

Баҳолаш натижаларига кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланди. Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра «Ўзкимёсаноат» АЖ 62 та давлат ташкилотлари ичида 89 балл билан 4-ўринни эгаллади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва ушбу иллатнинг олдини олиш  юзасидан тизимли ишларни давом эттиради.

 

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 15.03.2023