“Янги Ўзбекистон тараққиётида кимё саноатининг ўрни” мавзусида эсселар танлови ташкил этилди

// 28.08.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (180.47 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида “Янги Ўзбекистон тараққиётида кимё саноатининг ўрни” мавзусида эсселар танловининг Республика босқичи ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон тараққиётида кимё саноатининг ўрни” мавзусида эсселар танловини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш, мустақилликни бебаҳо қадрият сифатида кенг тарғиб этиш ва у берган имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеи ва нуфузини мустаҳкамлаш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтилишини таъминлаш ва ишчи-ходимларнинг саводхонлигини ошириш борасидаги устувор вазифаларни изчил амалга ошириш ҳисобланади.

Танловнинг биринчи босқичи тизимдаги ҳар бир корхона ва ташкилотларда жорий йилнинг 2-14 август кунлари ўтказилди ҳамда 3 нафардан ғолиб аниқланди. Тармоқ босқичида 1-ўринга сазовор деб топилган ижодий иш Республика босқичига тавсия этилди. Асосийси барча ижодий ишлар танлов шартига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилди.

Эсселар танлови онлайн шаклда, карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил қилинди. Ғолиблар мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати