2017 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,7 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Соф ҳолда 1,14 млн. тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 854,81 минг тонна азотли ўғитлар, 119,09 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 168,0 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Маҳсулот экспортининг прогнози 129%га бажарилди.
Маҳаллийлаштириш дастурига биноан 2017 йил январь-декабрь ойларида 166,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш прогнози 101,2%га ёки 257,63 млрд. сўмга камайтирилди.
2017 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан 311,4, млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди.
625 янги иш ўрни яратилди, шу жумладан 42 си касаначилик асосида.
“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати