Бош вазир ўринбосари – энeргeтика вазири Жўрабeк Мирзамаҳмудов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚКга ташриф буюрди

// 17.10.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (806.34 KB)

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари - энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари  «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚКда ҳам бўлишди. Корхона фаолияти ҳамда кўрсаткичлари Жўрабек Мирзамаҳмудов томонидан танқидий ва таҳлилий муҳокама қилинди ҳамда «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚКнинг ишлаб чиқариш бўйича бош директор ўринбосари – бош муҳандиси ишдан олиниб, корхонанинг Ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Шуҳрат Шамуратов, ишлаб чиқариш бўйича бош директор ўринбосари – бош муҳандис лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, ишчи гуруҳ аъзолари «Элабад» ШФЙ ҳудудида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» массиви ҳамда Халқаро логистика маркази қурилиш майдонларида бўлиб, жойларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди. Лойиҳаларни юқори сифат ва халқаро стандартлар асосида қуриш, ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати