“Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишнинг устувор вазифалари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди

// 02.08.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (859.79 KB)

 

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг марказий ижро аппарати ва унинг таркибидаги ташкилотлар ходимлари иштирокида “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишнинг устувор вазифалари” мавзусида махсус ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар давомида “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган “Ишни жамоа бажаради, масъулият эса шахсий” ҳамда “Правда востока” газетасида “Работа коллективная, а ответственность персональная” мавзусида чоп этилган мақолалар мазмун-моҳияти муҳокама этилди.

Махсус ўқув-семинар давомида ушбу мақолаларда кўрсатиб ўтилган камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур таҳлил қилинган ҳолда тармоқ тизимида уларни келгусида такрорламаслик ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари ҳамда корхона раҳбарларининг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этишдаги асосий вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, жорий йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармонни ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати