2015 йил 29 апрелда “Ўзкимёсаноат” ДАКда Хитойнинг “CITIC Construction Co.Ltd” делегацияси билан ўтказилган учрашувда Қўнғирот сода заводининг иккинчи навбатида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда кимё соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги истиқболлари, хусусан Самарқанд шаҳрида янги мураккаб ўғитлар (NPK) турларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якуни билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, кимё саноатида ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини ўрганиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришилди.