Фаол ёшларнинг ота-оналари ташаккурномалар билан тақдирланди

// 25.06.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (681.96 KB)

Мамлакатимизда давом этаётган ёшлар ойлиги доирасида ҳамда 30 — июн-Ёшлар куни муносабати билан “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ директори Рустам Салиев томонидан корхонада фаолият юритаётган бир қатор ташаббускор ёшларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим қилинди. Корхона Касаба уюшма қўмитаси раиси ва жамият раҳбарияти вакиллари ёш мутахассислар хонадонига ташриф буюриб, ёшларнинг ота-оналари билан суҳбатда бўлишди. Уларга ташаккурномалар ва совға-саломлар улашилди. 

Мазкур тадбир ёш кадрларни ўз касбига бўлган ҳурматини ошириш, меҳнат самарадорлигини яхшилаш, юртга муҳаббат ва дахлдорлик хиссини шакллантиришга хизмат қилади.

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ Матбуот хизмати


Сўнгги янгилаш санаси: 25.06.2024