«Ўзкимёсаноат» АЖ Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти «Энг намунали бошланғич ташкилот – 2022» республика танловида фахрли 2-ўринни қўлга киритди

// 26.12.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (894.39 KB)

Жорий йил 26 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ўтказилган, 4600 дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган «Энг намунали бошланғич ташкилот – 2022» республика танловида «Ўзкимёсаноат» АЖ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Санобар Абдурахманованинг иш фаолияти фахрли 2-ўринга муносиб кўрилди.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзкимёсаноат» АЖда хотин-қизлар бошланғич ташкилоти мамлакатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган халқчил ислоҳотларга мос равишда фаолият олиб бормоқда. Қатор Фармон ва қарорларнинг ижроси сўзсиз таъминланмоқда. Ушбу фаолият Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан эътироф этилди. Бу жамиятимизда хотин-қизларга бўлган эътиборнинг самарасидир.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан меҳнат жамоаларидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган «Энг намунали бошланғич ташкилоти – 2022» кўрик-танловининг «Энг намунали корхона бошланғич ташкилоти» номинациясида Қашқадарё вилояти бўйича «Деҳқонобод калий заводи» АЖ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Мухтасар Каримова ғолибликни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.