Метрология хизматида самарали меҳнат ва ҳамжиҳатлик.

// 21.07.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (83.95 KB)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан юртимизда 30 июль – Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланиб келинади. 

«Аммофос-Махам» АЖ Метрология бўлими бошлиғи Ирина Владимировна 2004 йилдан буён корхонада, 2014 йилдан эса Метрология бўлимида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Метрология бўлимининг асосий вазифаси корхонада қўлланилаётган ўлчаш воситаларининг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда давлат текширувларидан ўтказишдан иборат. Бугунги кунда бўлимда 8 нафар ходим, жумладан, ўзбек, рус ва татар миллатига мансуб мутахассислар ўзаро ҳамжиҳатлик асосида самарали фаолият юритмоқда.

Турли миллат вакилларининг бирдамлиги ва ҳамкорлиги корхонада ишлаб чиқариш жараёнларининг сифат ва ишончлилигини таъминлашда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Видео билан батафсил телеграмм каналимизда танишишингиз мумкин: https://t.me/uzkimyosanoat/15470


Сўнгги янгилаш санаси: 21.07.2026