"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати "Деҳқонобод калий заводи" АЖда

// 19.05.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.55 MB)

Жорий йилнинг 18 май санасида «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Матбуот хизмати раҳбари Р.Эшбеков "Деҳқонобод калий заводи" АЖда бўлиб, корхона фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёнлари, шунингдек, Тубегатан калийли туз кони билан ҳам яқиндан танишди. Қолаверса, манзилда тасвирга олиш ишлари амалга оширилди. Шу куннинг ўзида корхона Матбуот хизмати ходимлари учун жамият ижобий имижини шакллантириш, матбуот хизмати фаолиятини замонавий ёндашувда олиб бориш юзасидан семинар ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш, очиқ мулоқот ва сўровномалар ўтказилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати