“Ўзкимёсаноат” АЖда кибер-гигиена асослари бўйича семинар-тренинг ўтказилди

// 07.06.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (3.17 MB)

Ахборот технологияларининг ривожланиши, интернетнинг кенг миқёсда кириб келиши, бизнес ва технологик жараёнларни янада автоматлаштириш билан биргаликда ахборот хавфсизлиги ва кибер-гигиенага амал қилиш талаблари тобора ошиб бормоқда.

Жамият ва тизим корхоналари ходимлари кибер-саводхонлигини ошириш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖда кибер-гигиена бўйича семинар-тренинг ташкил қилинди.

Семинар давомида кибер-гигиена ва ахборот хавфсизлиги, кўп факторли аутентификация, компьютер функцияларини чеклаш, фишинг, кибер-фирибгарларнинг маълумотлар манбаи, мессенджер ва электрон почталарда хабар алмашиш хавфлари, иш фаолияти ва шахсий ҳаёт муҳитини чегаралаш, хабар алмашиш каналлари, мессенджер ва ижтимоий тармоқларда ахборот хавфсизлиги; электрон имзо калитини йўқотиш, сақлаш воситалари билан хавфсиз ишлаш, хавфли дастурий таъминотларнинг компьютерларга тушиш йўллари, ишни бошлашдан олдин компьютерни текшириш, компьютер ишламай қолганда блокировка қилиш/тизимдан чиқиш, кундалик ҳаётда киберхавфсизлик, телефон аппарати йўқолгандаги чоралар, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.


Сўнгги янгилаш санаси: 07.06.2023