9- декабрь - Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни

// 09.12.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (758.03 KB)

БМТ Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюсиясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб «9 декабрь – Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни» сифатида белгиланган. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат “ АЖда  ижроия бошқарув аппарати ходимлари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул вакили иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун, қарор ва фармонлар ҳамда уларнинг ижроси ҳақида сўз борди. Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими томонидан агентликнинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида «Ўзкимёсаноат» АЖнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими биринчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтганлиги ва халқаро аудиторлик ва сертификатлаш ташкилоти томонидан коррупцияга қарши курашиш механизми амалда самара бераётганининг асосий кўрсаткичи ҳисобланувчи ISO 37001: 2016 халқаро мувофиқлик сертификати муддати яна бир йилга узайтирилгани алоҳида эътироф этилди. 

Дарҳақиқат, коррупция – давлат ва жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ривожланишини таназзул ёқасига олиб келадиган, жаҳон майдонидаги нуфузига путур етказадиган, халқнинг эса ҳақиқат, адолат ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини тамоман бошқа томонга ўзгартириб юборадиган хавфдир. Шу боис, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши муросасиз курашиш борасида аниқ тизимли ишлар мунтазам равишда амалга оширилади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати