“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими бӯлиб ўтди

// 31.08.2021 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (404.38 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзкимёимпекс” МЧЖ, “Кимётранс-Логистик” МЧЖ, “Ҳамкор Сервис” МЧЖ ходимлари, Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон тараққиётида кимё саноатининг ўрни” мавзусида эсселар танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган ҳафтада Навоий вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида “Навоийазот” АЖ кўп йиллардан буён 14-цех синтез аппаратчиси вазифасида фаолият юритиб келаётган Фармонова Соҳиба Усмон қизига Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга кириш бўйича тақдим этилган имтиёзли грантни тантанали равишда топшириш маросими ўтказилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати