2016 январь-апрель ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида

2016 йилнинг январ-апрель ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 771,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда 68,4 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.

Соф ҳолда 434,1 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 356,1 минг тонна азотли, 48,7 минг тонна фосфорли ва 35,4 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.