|
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б.
Туғилган сана ва жой: 1988й., Тошкент шаҳри
Маълумот: олий, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Телефон: (998 71) 140 74 08
Электрон почта: info@uzkimyosanoat.uz
|
Меҳнат фаолияти
2023 й. – ҳ.в. |
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси в.б. |
2019-2023 йй. |
“Ўзкимёимпэкс” МЧЖ маркетинг бўйича директор ўринбосари, директор |
2009-2019 йй |
“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компаниясида турли лавозимларда, маркетинг бўйича мутахассисдан бошқаруви раисининг иқтисодиёт, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган |
Функционал вазифалар
- “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг бошқаруви, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
- кимё саноатини модернизациялашга, техник қайта жиҳозлашга, ресурслар тежовчи самарали технологияларни жорий этишга, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган ягона техник сиёсатини олиб боради;
- кимё саноатинининг барқарор ривожланишига, рақобатга бардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсишига, унинг экспорт салоҳиятини, шу жумладан, маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ҳисобига кенгайтиришга қаратилган тармоқнинг узоқ ва ўрта муддатли тараққиёт дастурлари бажарилишини таъминлайди;
- замонавий менежментнинг усулларини эгаллаб олган ҳамда бозор шароитида самарали ишлашга қодир бўлган техник-муҳандис ва бошқарув кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ишларини бошқаради;
- маркетинг тадқиқотларни мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигининг минерал ўғитларга, ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимё воситаларига бўлган хамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларининг рақобатга бардош кимё маҳсулотларига жорий ва бўлажак эҳтиёжларини аниқлайди;
- акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинмаларида директив ҳужжатлар ижроси устидан доимий назорат олиб боради;
- акциядор жамиятга таллуқли барча масалалар юзасидан давлат ва маҳаллий бошқарув органлар билан ҳамкорлик қилади;
- акциядор жамияти аппарати, унинг таркибидаги корхона ва ташкилотлар учун раҳбар кадрларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлаш ишларини бошқаради.
Фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари: сешанба, 09.00—11.00
Сўнгги янгилаш санаси:
13.06.2023