“Ангрен эркин индустриал зонаси ҳудудида резина маҳсулотлари заводи қурилишини ташкил этиш” лойиҳаси

Лойиҳани асоси: Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги «Ангрен эркин иқтисодий саноат ҳудудида резинотехника махсулотларни ишлаб чиқариш заводини қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2269 сонли ва 2015 йил 28 августдаги «Ангрен МИЗ ҳудудида конвейер ленталар, қишлоқ хўжалиги ва автомобил шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойихасини амалга ошириш тўғрисида» ги ПҚ-2397 сонли қарорларига мувофиқ амалга оширилди.

Лойиҳанинг мақсади: Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари, конвейер ленталари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва шунинг асосида республиканинг юқори технологияли саноат корхоналарини рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш ишлаб чиқаришини барпо этиш.

Лойиҳани қуввати: 100 минг погон метр конвейер ленталари, 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 3 000 минг дона автомобиль шиналари ишлаб чиқариш.

Лойиҳани амалга оширишдан эришилган натижалар: Лойиҳани амалга ошириш натижасида 30,4 млн. долл. миқдоридаги шундан – 3,0 млн. долл. экспортга ва импорт ўрнини босувчи 27,4 млн. долл. маҳсулот ишлаб чиқарилади.  Жамиятда ишлаб чиқарилаётган автомобиль шиналари (ўртача нархи - 25 долл. экв.) сифат кўрсаткичлари бўйича Корея Республикасидан импорт қилинаётган маҳсулотлар (ўртача нархи – 40-45 долл. экв.) билан бир хил даражада бўлиб нарх жиҳатидан уларга нисбатан арзон ҳамда Хитой мамлакатидан импорт қилинаётган сифат даражаси паст бўлган маҳсулотлар билан бир хил нархда реализация қилинмоқда.

Яратиладиган янги иш ўрни1100 та.

Лойиҳа қиймати: 214 млн. долл.

Молиялаштириш манбалари: Хитойнинг Эксимбанки кредити – 156,37 млн. долл., таъсисчиларнинг ўз маблағлари – 30,0 млн. долл., Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити – 27,6 млн. долл.

Бугунги кундаги хорижий валютадаги қарздорлик миқдори: 145,6 млн. долл.

Лойиҳа ишга туширилган сана: 2018 йил август.

Жойлаштириш жойи: Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри

Бош пудратчи: Хитойнинг “Poly Technologies Inc.” компанияси.