Экология, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва иқлимнинг ўзгариши соҳасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ сиёсати

“Ўзкимёсаноат” АЖ давлат қонун ҳужжатлари ва интеграллашган менежмент тизими бўйича ISO 14001 халқаро стандартлари, шунингдек, ESG барқарор ривожланиш стратегияси тамойилларига таянади ва уларга амал қилади.
Компания қуйидаги йўналишларга қаратилган экологик сиёсат юритади:
• атроф-муҳитга салбий таъсирни минимал даражага тушириш, жумладан:
атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилишини камайтириш;
Оқова сувлар ташламаларни камайтириш;
тармоқ корхоналари фаолияти натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар ҳажмини камайтириш;
чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш ҳажмини ошириш, кам чиқиндили ва “яшил” технологияларни босқичма-босқич жорий этиш;
• иқлим ўзгаришига олиб келувчи иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш:
“яшил” технологияларни ва ишлаб чиқариш жараёнларини жорий этиш;
муқобил энергия манбалари ва бошқа ресурслардан фойдаланиш;
иссиқхона газларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган ҳисоб-китоб методологиялари ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
• энергия сарфи кам ва атроф-муҳитга таъсири минимал бўлган, халқаро талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш;
• табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш;
• экологик фаолиятни яхшилаш мақсадида стратегияни доимий равишда такомиллаштириш;
• ходимларнинг ўз соҳаларидаги малакасини доимий равишда ошириш;
• барча хўжалик фаолият йўналишлари бўйича ҳокимиятлар, назорат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
• инновацион ёндашувлар, маҳсулот ишлаб чиқаришдаги янгиликлар ва самарали иш усулларини ишлаб чиқишда иштирок этган ходимларни рағбатлантириш орқали уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;
• энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, муқобил /қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш имкониятларини ўрганишни таъминлаш.


Сўнгги янгилаш санаси: 20.06.2025