Бугун “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директори Жаҳонгир Мустафаев масъуллар билан биргаликда корхонадан 250 км узоқликдаги “Жамансай” карерида бўлди.
Бугун бошқарув раиси раҳбарлигида жамиятда ёшларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларига ечим топиш ҳамда таклифларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Армрестлинг мусобақалари ҳам қизғин баҳсларга бой ўтди.
Бугун 24 та жамоа “Раҳбар кубоги” учун баҳс олиб борди.
“Кимё саноати ёш мутахассислари” миллий форумида малакали психолог Гўзал Утабекова ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Нодира Каримовалар иштирокчи хотин-қизлар билан учрашишди.
Айни пайтда иштирокчи ёшларга 10 йиллик амалий тажрибага эга мутахассис, малакали эксперт Салай Маткаримов «Шахсий бренд ва менежмент» мавзусида семинар-тренинг ўтказмоқда.
Қашқадарё вилоят ҳокимлигида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Қашқадарёда ибратли оила намунаси бўлиб келаётган, фарзандлар тарбияси ва уларнинг илмли ҳамда касб-ҳунарли бўлиши, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёш оила вакилларини ўз ортидан эргаштиришга катта хизмат қилаётган оила вакиллари иштирокида тантанали тадбир ўтказилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, ушбу эзгу амалда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, яшил табиат ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Хон атлас” фестивали ўтказилмоқда. Ушбу фестивал доирасида “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Миллий қадрятларимиз – миллат кўзгусидир” мавзусида чорлов ташкил этилди.
“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК ёш ишчи-ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрли ташаббусларни илгари сурмоқда.