“Жиззах пластмасса” АЖ ва андеррайтер компанияси “Portfolio Investment” МЧЖ ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида “Жиззах пластмасса” АЖнинг IPO обуна кампанияси юзасидан университет ўқувчилари ва талабаларига семинар (Роуд Шоу) ўтказилди.
Ижтимоий тармоқларда ўз блогерлик фаолиятини юритаётган канал муаллифларидан бири “Самарқандкимё” АЖ негизида Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлари ишлаб чиқариш кимёвий мажмуаси барпо этиладиган бўлибди ва ноль қийматда танловсиз чет эллик инвесторга сотилибди. Чет эллик инвестор ҳам ўзимизнинг қоракўзлар, албатта.” матнидан иборат муносабати эълон қилинди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 февралдаги “Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш” инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлига қадар “Самарқандкимё” АЖ негизида мураккаб менирал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг замонавий, экологик жиҳатдан зарарсиз мажмуаси ишга туширилади.
Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини, сифатини ва рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида, махсус Ишчи гуруҳ томонидан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар лабораторияларнинг техник жихозлари ва услубий таъминотини ўрганиш ишларини давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар кадрларини лавозимларга тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариш Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди.