Матбуот маркази

Тайинлов: Ёриев Хотам Рустамович

// 01.08.2023

Ёриев Хотам Рустамович “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Тайинловга қадар Х.Ёриев “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, Бош муҳандис лавозимида фаолият юритган.


“Деҳқонобод калий заводи” АЖ раисига биринчи ўринбосар тайинланди

// 01.08.2023

Баҳодир Бахтиёрович Нормуратов “Деҳқонобод калий заводи” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б лавозимига тайинланди. Тайинлов муносабати билан ўтказилган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Р.Айходжаев, "Деҳқонобод калий заводи" АЖ бошқаруви раиси в.б Т.Зарипов, бошқарув раиси ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди.


“Ўзкимёсаноат” АЖ Юридик бошқармаси етакчи юрисконсульти Хуршида Абдуллаева “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз” ҳуқуқий акцияси доирасида ўтказилган танловда фахрли 1-ўринни эгаллади

// 27.07.2023

“Ўзкимёсаноат” АЖ Юридик бошқармаси етакчи юрисконсульти Хуршида Абдуллаева “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз” ҳуқуқий акцияси доирасида ўтказилган танловда фахрли 1-ўринни эгаллади. “Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси Хуршида Абдуллаевани мазкур муваффақият билан табриклайди!


Махсус тиббий кўрик ташкил этилди

// 26.07.2023

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси кўмагида “Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига юқумли касалликларни олдини олиш соҳасида техник ёрдам кўрсатиш дастури” доирасида кўчма тиббий клиника фаолияти йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 26-июл куни Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Махам-Чирчиқ” АЖ раҳбарияти билан ҳамкорликда жамиятнинг 120 нафар хотин-қизларининг саломатлигига эътибор қаратиш ва тиклаш учун корхона ҳудудида касалликларни эрта скринингдан ўтказиш мақсадида мобил маммографик комплекс жалб қилинган ҳолда, тор доирадаги мутахассислар ва умумий амалиёт шифокорлари ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.


Халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистонлик ўқувчилар медалларни қўлга киритишди

// 26.07.2023

Жорий йилнинг 16-24-июл кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган нуфузли Халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган эди.