"Ўзкимёсаноат" АЖ тизимидаги "Махам-Чирчиқ" АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмаси

// 04.10.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (50.75 KB)

"Ўзкимёсаноат" АЖ тизимидаги "Махам-Чирчиқ" АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин натижасида жабрланиб шифохонага ётқизилган корхона ходимлари М. Шарапов ҳамда Б.Хусиновлар ҳолидан хабар олиниб, улар билан суҳбатлашилди. Ҳозирда иккала ходимнинг ҳам соғлиги стабил ҳолатда. Уларга малакали шифокорлар томонидан барча зарурий тиббий муолажалар ўз вақтида кўрсатилмоқда. 

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати