2022 йилдаги мурожаатлар таҳлили — Р. Эшбеков (брифинг)

// 05.01.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (35.29 KB)

«Ўзкимёсаноат» АЖга ўтган йилда Президент виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 226 та мурожаатнинг 35 таси қаноатлантирилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди: Шунингдек, 183 таси бўйича тушунтириш берилган, 5 таси рад этилган, 8 таси кўриб чиқилмоқда. Мурожаатларнинг аксарияти Навоий, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқароларга тўғри келади. 2022 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ижро аппаратига  келиб тушган жами мурожаатлар сони 528 тани ташкил этиб, 129 таси юридик шахслардан, 399 таси жисмоний шахслардан келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 84 таси қаноатлантирилган, 429 таси бўйича тушунтириш берилган, 15 таси кўриб чиқилмоқда.