“Фарғонаазот” акциядорлик жамияти тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш ва сотишни, RFID технологияси асосида маркировкалаш орқали, автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга танлов эълон қилади.

// 26.08.2022 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (53.41 KB)

1. Танлов мавзуси:

“Фарғонаазот” АЖ корхонасида тайёр маҳсулотларни маркировкалаш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Ишлар/хизматларнинг мазмуни:

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, амалга ошириш, такомиллаштириш ва кафолатли қўллаб-қувватлаш. Ахборот тизими техник шартларнинг талабларига жавоб бериши керак.

“Фарғонаазот” АЖнинг барча корхоналарида тайёр маҳсулотларни маркировкалаш, маҳсулотларни жўнатиш ва тайёр маҳсулотлар ҳаракати, омборлар, тайёр маҳсулотларни савдоси, корпоратив ҳисоботи ва маълумотларни умумлаштиришни бошқариш учун модулларининг аппарат ва дастурий қисмларини жорий этиш зарур.

3. Танлов таклифларини юбориш тартиби тўғрисида маълумот:

Таклифлар биржа платформаларида https://etender.uzex.uz/lot/144318 манзили орқали қабул қилинади.

Техник таклифларни 26.08.2022 йил санасидан 06.09.2022 йил санасигача қабул қилинади.

Манзил: 150108 Ўзбекистон Республикаси, Фарғона ш., Саноат к-си 222

Телефон: +998 (73) 242-59-95; +998 (73) 242-66-42;

Факс: +998 (73) 242-66-21

Э-почта: reception@azot.uz

4. Компанияга қўйилган талаблар:

• Ташкилот юқорида кўрсатилган хизматларни амалга ошириш учун барча зарур лицензиялар ва сертификатларга эга бўлиш;

• Камида 3 та мижозлардан ижобий тавсияномалар тақдим этиш;

• Камида 5 йил ушбу хизматлар бозорида иш тажрибасига эга бўлиш;

• Шу каби лойиҳалар ва уларнинг татбиқ этилганлиги ҳақида маълумот бериш;

• Юридик ва бухгалтерия ҳужжатларини бериш ва олиш ҳуқуқига эга бўлган Тошкент шаҳридаги офиснинг мавжудлиги;

• Банкротлик ва суд жараёнлари босқичида эмаслиги.

• Таклиф этилган функсионал ва техник ечимларнинг ТВ талабларига мувофиқлиги ва ишлаб чиқиш даражаси, мақсад, эришиш учун қўлланилган услубнинг асослилиги.

5. Кафолат талаблари:

• Хизматларни ўз вақтида тўғри бажариш кафолати;

• Иш қабул қилинганидан сўнг камида 12 ой давомида хизмат кўрсатиш кафолати.

6. Энг яхши таклифни аниқлашда буюртмачи томонидан фойдаланиладиган мезонлар:

• Функционал имкониятлар;

• Сифат;

• Қиймати;

• Хизмат кўрсатиш муддатлари;

• Хизмат кўрсатиш кафолати.