«Навоийазот» акциядорлик жамияти Корхона бошқаруви ахборот тизимини ( ЭРП ) дастурлаш ва жорий қилиш бўйича тендер эълон қилади.

// 13.04.2023 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (57.13 KB)

Тендер шакли: электрон

Бошланғич баҳоси: 42 500 000 000 (қирқ икки миллиард беш юз миллион) сўм ҚҚСсиз.

  1. Тендер ташкилотчиси: « Навоийазот » АЖ.

Алоқа учун шахс: Насиров Қудрат «Ўзкимёсаноат» АЖ Рақамли трансформация лойиҳаларини бошқариш бўлими бош мутахассиси

Алоқа рақами: +998 90 007 73 37

Электрон почта: к.nasirov@uks.uz 

Қўнгироқлар иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.


  1. Тендер иштирокчисига қоʼйиладиган талаблар :

Тегишли товарларни (ишларни) етказиб бериш бўйича тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикасида шунга ўхшаш етказиб беришни амалга оширишда иштирок этиш учун қонунчиликда тақиқ қўйилмаган маҳаллий ҳамда хорижий етказиб берувчилар (ижрочилар) тендерда иштирок этиши мумкин.

Тендер иштирокчиси мажбур:

- давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишга;

- тендер ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган таклифлар ва ҳужжатлар тақдим этиши ҳамда тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигига;

- асосий бенефициар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишга;

- ғолиб деб топилган тақдирда давлат буюртмачиси билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда шартнома тузишга.

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги батафсил маълумотлар тендер ўтказиш бўйича харид ҳужжатларида кўрсатилган.


  1. Электрон тендер ўтказувчи операторнинг номи, операторнинг веб-сайти: «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ , www.uzex.uz.

Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон ва тендер бўйича харид ҳужжатлари жойлаштирилган махсус ахборот портали: https://etender.uzex.uz/lot/247336

Тендер таклифлари порталда эълон қилинган кундан бошлаб 30 иш куни ичида қабул қилинади. https://etender.uzex.uz/lot/247336


  1. Тендер таклифини бажаришга қўйиладиган талаблар:  Тендер иштирокчиси учун йўриқномада (ИУТ) белгиланган талабларга мувофиқ иштирокчининг таклифлари шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, инсоний ва бошқа ресурслар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган техник ва нарх таклифлари ҳужжатларини иштирокчининг ваколатли шахси томонидан имзо билан тасдиқланган бўлиши шарт.

  1. Тендер таклифини таъминлашга қўйиладиган талаблар: Тендер иштирокчиси (ИУТ) да белгиланган амал қилиш муддати мобайнида ўз таклифи учун кафолатини тақдим этиши шарт.


Сўнгги янгилаш санаси: 13.04.2023