Расмий муносабат

// 15.01.2025 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (127.69 KB)

Интернет нашрларида “Деҳқонобод калий заводи” қонунчиликка зид равишда “тендер ўтказди” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 2025-йил ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун аутсорсинг асосида юк ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотни танлаш бўйича тендер ҳужжатига 2024-йилнинг 21-ноябр кунида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКдан хулоса олинган.

Олинган хулоса бўйича дастлаб 2024-йилнинг 26-ноябр кунида 24121006402455-сонли лот асосида савдога қўйилган. Савдо жараёни 2024-йил 14-декабр куни якунланган. Келиб тушган таклифларни баҳолаш жараёнида ушбу корхоналардан тақдим қилинган ҳужжатларда камчиликлар бўлганлиги сабабли лот дисквалификация деб топилган ва тизим томонидан савдо жараёнида ғолиб аниқланмаган.

Шу сабабли ушбу тендер ҳужжати 2-маротаба 2024-йил 18-декабр куни 24121006407846-сонли лот асосида савдога қўйилган. Савдо жараёни 2025-йил 8-январ кунида якунланган ва электрон тизим (etender.uzex.uz савдо платформаси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 10-июлдаги ПҚ-249-сонли қарори 5-банди 5 хат бошига (тендер савдоларида битта тадбиркорлик субекти иштирок этган тақдирда, давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини ҳамда товарларга (ишларга, хизматларга) оид мезонларни ўзгартирмаган ҳолда такроран эълон жойлаштирганда ва такрорий тендер савдоларининг ягона иштирокчиси илгари иштирок этган тадбиркорлик субекти бўлганда, тендер савдолари ўтказилган деб ҳисобланади) асосан келиб тушган таклиф автоматик тарзда баҳолаш жараёнига ўтказилиб, 2025-йил 9-январда харид комиссиясининг электрон баённомаси расмийлаштирилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг 2025-йил 10-январдаги тақдимномасига асосан харид комиссияси баённомаси бекор қилинган.

Келгусида шунга ўхшаш ҳолатларни юзага келишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган тендер савдоси бўйича ҳужжатларни “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун принсипларига мослигига ойдинлик киритиш мақсадида ваколатли органларга мурожаат юборилган.

Бундан ташқари, шу кунга қадар “Деҳқонобод калий заводи” АЖ томонидан амалга ошириладиган барча савдо жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-684-сонли Қонунининг асосий принсиплари асосида амалга ошириб келинаётганлигини маълум қиламиз.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 15.01.2025