Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “China National Chemical Engeneering & Construction Corporation Seven” компаниялари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Хитой молия институтларидан инвестициялар жалб қилиш, шунингдек, “China Export & Credit Insurance” корпорацияси томонидан тақдим этиладиган экспорт-кредит суғурта хизматлари каби масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва тармоқ корхоналари Комплаенс хизматлари томонидан 2023 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 10 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали жами 7 421 тонна 24 171,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган куни бу кўрсаткич юқори бўлган, яъни 9-август куни 25 271,4 млн. сўмлик 7 182,0 тонна минерал ўғитлар сотилган.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2023-йил 9-август санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
2023 йилнинг 9 август куни «Фарғонаазот» АЖнинг Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган омборида ёнғин келиб чиққан ва бу ҳақида ФВБга хабар берилган. Юзага келган ёнғин 5 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан соат 15:20 да ўчирилган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин пайтида омборда минерал ўғитлар мавжуд бўлмаган.