Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси (ЭФСА, Брюссел, Белгия) стиролни токсик эмас деб тан олди. Европа Комиссияси топшириғи асосида ўтказилган илмий тадқиқотга кўра, стирол полимерларидан тайёрланган материаллар озиқ-овқат билан алоқа қилганда инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Хитой Фанлар академиясининг Хэфэй физика фанлари институти тадқиқотчилари экинлар ва экологик хавфсизликка эътибор қаратган ҳолда зараркунандаларга қарши самарали курашни таъминлайдиган янги “яшил” пестицид формуласини яратдилар.
Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, “Ўзбекистон технологик металлар заводи” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши вакилларидан иборат делегациянинг Жанубий Кореяга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилди “Дунё” АА мухбири