Тармоқ янгиликлар

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 22 апрель санасидаги савдо якунлари

// 22.04.2021

Жорий йилнинг 22 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9980 тонна 27469,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 21 апрель куни 27409,2 млн. сўмлик 10647 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизматининг 2021 йилнинг I чорак давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият якунлари

// 22.04.2021

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, Жамият ва тизим корхоналрида Комплаенс хизмати ташкил этилди ва “Йўл харитаси” асосида бажариладиган ишлар белгилаб олинди. Шу билан бирга коррупцияга қарши курашиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар, яъни “Коррупцияга қарши сиёсат”, “Ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати”, “Совға бериш ва қабул қилиш сиёсати” каби 14 та ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Мавжуд хавф-хатарларни инобатга олган кимё саноати корхоналарига IT технолгияларни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 21 апрель санасидаги савдо якунлари

// 21.04.2021

Жорий йилнинг 21 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10647 тонна 27409,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 20 апрель куни 31591,8 млн. сўмлик 11827 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан минерал ўғитларга бўлган ички талаб тўлиқ қондирилади

// 21.04.2021

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг савдосини Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси орқали амалга оширади. Биржа савдоларига қўйилган маҳсулотларнинг сифати корхоналар томонидан кафолатланади.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 20 апрель санасидаги савдо якунлари

// 20.04.2021

Жорий йилнинг 20 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 11827 тонна 31591,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 19 апрель куни 28803,5 млн. сўмлик 10294 тонна минерал ўғитлар сотилган.