Тармоқ янгиликлар

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 8 июнь санасидаги савдо якунлари

// 08.06.2021

Жорий йилнинг 8 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10833 тонна 28614,3 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 7 июнь куни 26905,7 млн. сўмлик 10666 тонна минерал ўғитлар сотилган.


Коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди

// 08.06.2021

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ташкилот тизимида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар-ходимлари, тизимдаги ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, Комплаенс хизмати ходимлари ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.


Электр энергия таъминотидаги узилиш сабабли фаолияти вақтинча тўхтаган “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар фаолияти тикланди

// 05.06.2021

Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 22:16да “Талимаржон” ИЭС энергоблоки авариявий ҳолатда тўхтаганлиги сабабли “Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ объектларида электр узилиши кузатилди. Натижада жамиятнинг тоғ-кон ва қайта ишлаш мажмуаларининг асосий ишлаб чиқариш қурилмалари иш фаолияти 5 июнь соат 00:24гача тўхтаб қолди. Бундан ташқари жамиятни сув билан таъминлайдиган сув насослари ҳам тўлиқ тўхтади. Корхона мутахасисилари томонидан юзага келган ҳолат бартараф этилиши натижасида 5 июнь соат 05:43да сув таъминот қайта тикланди ҳамда корхона ўз иш фаолиятини бошлади.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 4 июнь санасидаги савдо якунлари

// 04.06.2021

Жорий йилнинг 4 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10031 тонна 24898,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 3 июнь куни 20190,8 млн. сўмлик 7702 тонна минерал ўғитлар сотилган.


Журналистлар “Tashkent Polymer Syntez” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар

// 04.06.2021

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ташкилот тизимидаги янги корхоналардан бири “Tashkent Polymer Syntez” масъулияти чекланган жамияти фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маҳсулотлар билан яқиндан таништириш мақсадида Юқори Чирчиқ туманига пресс-тур ташкил этилди.