Жорий йилнинг 12 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9753 тонна 19982,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 9 июль куни 23559,1 млн. сўмлик 10811 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан жорий этилган “Маҳаллабай” ишлаш тизимига мувофиқ “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Яшнобод туманининг 9 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Филиалга ҳужжатларни топшириш 15 июлгача узайтирилди. Имтиҳонлар жадвал асосида 14 июлдан бошланади. 14 ва 15 июль кунлари ҳужжатларни топширган абитуриентлар учун имтиҳон синовлари 15 июлдан бошланади ҳамда 17 июль куни қўшимча резерв куни бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 9 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10811 тонна 23559,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 8 июль куни 17113,2 млн. сўмлик 8284 тонна минерал ўғитлар сотилган.
Йиғилишда ёшлар етакчилари томонидан ярим йиллик ҳисоботлар тингланди. Ёшларга қўйилган энг устувор вазифалардан бири кимё саноатини ривожлантириш ҳамда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисида инновацион лойиҳалар устида ишлаш эканлиги таъкидланди.