Тармоқ янгиликлар

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 27 декабрь санасидаги савдо якунлари

// 27.12.2021

Жорий йилнинг 27 декабрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 14340 тонна 36050,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 24 декабрь куни 22191,6 млн. сўмлик 9411 тонна минерал ўғитлар сотилган.


2021 йил 20 декабрь - 24 декабрь кунлари ўтказилган биржа савдолари натижалари

// 25.12.2021


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 24 декабрь санасидаги савдо якунлари

// 24.12.2021

Жорий йилнинг 24 декабрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9411 тонна 22191,6 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 23 декабрь куни 26437,1 млн. сўмлик 10924 тонна минерал ўғитлар сотилган.


“Ўзкимёсаноат” АЖ “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи xалқаро ISO 37001:2016 сертификатига эга бўлди

// 24.12.2021

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Аввало Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони талаблари асосида “Ўзкимёсаноат” АЖда Комплаенс хизмати ташкил этилди ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди. Мазкур соҳада ҳамкорлик “KPMG” халқаро аудиторлик ташкилоти билан йўлга қўйилди.


Мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган азотли минерал ўғитлар 3 млн. тоннадан ортди

// 24.12.2021

Бугун мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йил бошидан буён ишлаб чиқарилаётган азотли минерал ўғитлар миқдори физик ҳолда 3 млн. тоннадан ортди. Натижада республика қишлоқ хўжалиги тўлиқ ва ўз вақтида минерал ўғитлар билан таъминланди ҳамда мамлакатимиз экспорт салоҳияти ошишига муносиб хисса қўшилди.