Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси – Саудия Арабистони Подшоҳлиги бизнес-форуми доирасида 2022 йилнинг 23 декабрь куни Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва ACWA Power (Саудия Арабистони) ўртасида яшил аммиак ишлаб чиқариш бўйича инвестицион ҳамкорлик тўғрисида «Асосий Шартлар» (Heads of Terms) битими имзоланди. Унга кўра яшил аммиак ишлаб чиқариш лойиҳаси 2 босқичда амалга оширилади.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари кесимида молиявий-иқтисодий ҳолатларнинг барқарорлигини таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда муаммоларнинг ечими бўйича тегишли чораларни қабул қилиш юзасидан видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан сўнги йиллар давомида ёшларга жуда кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат стипендияси» таъсис этилди. Ушбу стипендия соҳиби бўлиш имконияти Тошкент кимё-технология институти ҳамда Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаларига берилади.