Тармоқ янгиликлар

«Аммофос-Махам» АЖда сайёр семинар бўлиб ўтди

// 02.12.2022

Жорий йилнинг 1 декабрь куни “Аммофос-Махам” АЖда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш, матбуот хизматлари ва касаба уюшмаси фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича сайёр семинар-тренинг ўтказилди. Шунингдек, семинарда корхона-ташкилот раҳбарларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолияти ва амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 1 декабрь санасидаги савдо якунлари

// 01.12.2022

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 1 декабрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.


Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 30 ноябрь санасидаги савдо якунлари

// 30.11.2022

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2022 йил 30 ноябрь санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.


Экспорт бўйича йиллик режа 10 ойда, муддатидан олдин бажарилди

// 30.11.2022

2022 йилнинг 10 ойи давомида «Ўзкимёимпекс» МЧЖ томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ бўйича белгиланган йиллик экспорт кўрсаткичи муддатидан олдин бажарилди. Хусусан, жорий йилнинг январь-октабр ойларида амалда умумий қиймати 407,3 млн. долларлик кимё маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, йиллик режа (400,8 млн. доллар) 31-октабр ҳолатига 101,7 фоизга бажарилди. 2021 йилнинг январь-октабр ойларига нисбатан 155 фоизга ўсиш таъминланди.


ТАЙИНЛОВ!

// 30.11.2022

«Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 274/к-сон буйруғига асосан Миртемиров Ойбек Рустамбекович «Ўзкимёсаноат» АЖ Комплаенс хизмати бошлиғи этиб тайинланди.