
2025-йилда жаҳон кимё саноатида рекарбонизация технологиялари ва ускуналари бозори ҳажми 9,2 млрд АҚШ долларига етди.
Precedence Research агентлиги прогнозига кўра, ушбу кўрсаткич 2026-йилда 10,9 млрд долларга, 2035-йилга келиб эса 50 млрд долларгача ошади. Бу даврда бозорнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 18,6 фоизни ташкил этади.
Бозорнинг ўсиши иқлим меъёрларининг тобора қатъийлашиши ҳамда барқарор, атмосферага кам чиқинди чиқарувчи кимё ишлаб чиқаришига бўлган интилиш натижасида углеродни ушлаб қолиш ва ундан фойдаланиш технологияларига талабнинг ортиши билан изоҳланмоқда.
2025-йилда мазкур бозорда Европа 35 фоиз улуш билан етакчилик қилди. Прогнозларга кўра, таҳлил даврида энг юқори ўсиш суръати Осиё–Тинч океани минтақасида кузатилади ва у ўртача йиллик 21,5 фоизни ташкил этади.
Тадқиқотга кўра, атмосфера ҳавосидан карбонат ангидрид (CО₂)ни тўғридан-тўғри ушлаб қолиш (DAC — Direct Air Capture) сегменти энг тез суръатларда ривожланади.
Ушбу йўналишнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 24 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.