Mitsubishi Chemical поларизация пластиналари учун оптик плёнка ишлаб чиқаришни кўпайтиради
Mitsubishi Chemical ўзининг OPL Film™ оптик поливинилспирт (ПВС) плёнка ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш режаларини эълон қилди. Ушбу пленка телевизорлар ва бошқа суюқ кристалл дисплейларда ишлатиладиган поляризация пластиналарини ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Mitsubishi Chemical заводи Central Japan-Ogaki заводи (Огаки шаҳри, Япония) қуввати йилига 27 миллион квадрат метр OPL плёнка ишлаб чиқаришга ошади. Модернизация қилинган корхона 2027-молиявий йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Кенгайишдан кейин MCG Groupнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 154 миллион квадрат метрга етади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати