Жаҳон кимё саноати хабарлари: Indorama дунёдаги биринчи биопараксилолдан тайёрланган ПЭТ-идишларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

// 01.11.2024 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (181.2 KB)

Индорама дунёдаги биринчи биопараксилолдан тайёрланган ПEТ-идишларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Индорама компанияси Suntory, ENEOS, Mitsubishi  ва Neste  компаниялари билан ҳамкорликда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун дунёдаги биринчи био-ПЭТ идишни чиқаради. Идиш чиқинди яъни, ишлатилган ўсимлик ёғидан олинган сертификатланган био-параксилолдан тайёрланади.

Ноябрь ойидан бошлаб Suntory аста-секин бу турдаги қадоқларни Япония бозорига киритади. Мазкур ҳамкорлик ичимликлар учун мўлжалланган ушбу ПЭТ-идишлардан тахминан 45 миллион донасини сотувга чиқариш имконини беради. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати
 


Сўнгги янгилаш санаси: 01.11.2024