Юрт ободлиги — маҳалладан бошланади!

// 13.03.2026 Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (97.53 MB)

Наврўз умумхалқ байрами яқинлашар экан, юртимиз бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари янада жадал тус олмоқда.

Ана шундай хайрли анъаналар давомида «Ўзкимёсаноат» АЖда ҳам «Юрт ободлиги, аввало маҳалладан бошланади!» шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилди.

Тадбирда Жамият раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этиб, иш жойлари атрофини обод қилишга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ҳашар давомида хизмат бинолари ҳудуди тартибга келтирилиб, атроф-муҳит тозаланди, дарахт ва манзарали кўчатлар парвариш қилинди.

Шу билан бирга, яшил майдонларни кенгайтириш ва ҳудуднинг кўркамлигини оширишга қаратилган бир қатор амалий ишлар бажарилди.

Шунингдек, йўлаклар тозаланиб, яшил ҳудудлар обод ҳолатга келтирилди. Бу каби ҳашарлар нафақат иш жойларини янада кўркам қилишга хизмат қилади, балки жамоада ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлайди.

Наврўз арафасида ташкил этилаётган бундай тадбирлар табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, покиза муҳитни асраш ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.


Сўнгги янгилаш санаси: 13.03.2026